Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини амалга ошириш мақсадида “Ўзбекинвест” суғурта компанияси Ўзбекистоннинг маҳалла ва аҳоли пунктларида қишлоқ ва шаҳар аҳолисининг кенг қатламларини суғурта ҳимоясини, шу жумладан аҳолининг мол-мулки ва яшаш жойларини табиий офатлардан суғурта қилиш бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича фаолиятини тубдан кенгайтирди.
Жорий йилнинг 8 октябрь куни “Ўзбекинвест” компанияси ҳамда ФВВ Қибрай тумани бўлинмаси билан биргаликда аҳоли ва ҳудудларни, фуқароларнинг мол-мулкини содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлардан муҳофаза қилиш мавзусида мулоқот ташкил этилди.
Унда аҳоли яшаш жойларида табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар юзасидан маълумотлар берилди.