Малака ошириш

Чоп этиш версияси
19.05.2022

Бугун, 19 май куни “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг Марказий биносида «Суғуртада замонавий ахборот технологияларининг ўрни» мавзуидаги семинар тренинг ўтказилди. Жамият ҳудудий филиаллари директорлари ва ахборот технологиялари бўйича масъул ходимлар учун ташкил этилган амалий ўқув машғулотида замонавий электрон воситаларидан фойдаланишдаги янгиликлар билан таништирилди ва интернет тизимларида суғурта ишларини юритиш бўйича янада имконият яратувчи кўникмалар, такомилаштирилган услубиятлар хақида сўз борди. Семинар-тренинг дастури бўйича назарий ва амалий тадбирнинг давоми эртанги кунга ҳам режалаштирилган.