2023-йилда “Ўзбекинвест” халқаро қайта суғурта бозорида 136 та давлатда 53 миллион АҚШ доллари миқдоридаги операциялар ҳажмини таъминлади

Чоп этиш версияси
06.03.2024

Халқаро суғурта бозорига фаол кириши натижасида “Ўзбекинвест” компанияси 2023-йилда халқаро суғурта бозорида ўз фаолиятини кенгайтириб, қайта суғурта мукофотларининг ялпи йиғилишини 693,4 миллиард сўм миқдорида таъминлади.

“Ўзбекинвест” қайта суғурталаш мукофотларининг ялпи йиғилишини 53 миллион доллар миқдорида таъминлади. Компания портфелидаги халқаро суғурта улуши сўнгги етти йил ичида 0,1 фоиздан 48,5 фоизгача ўсди.

Allianz SE (Германия), Zurich Insurance Group (Швейцария), Tokio Marine & Nichido Fire Insurance Co (Япония), AXA (Франция), People Insurance Company of China (Хитой), Korean Reinsurance Company (Жанубий Корея), Marsh (АҚШ), AON, UIB, Consilium Insurance Brokers Ltd. (Буюк Британия) ва бошқа шулар каби таниқли трансмиллий суғурта ва глобал қайта суғурталаш компаниялари ва брокерлари билан 331 та қайта суғурталаш шартномаси тузилди

Сўнгги етти йил ичида ташқи бозордаги қайта суғурталаш бўйича тўловларниг ўсиши 130 доллардан  қарийб 6 миллион долларгача ташкил этди.

Компаниянинг 2023 йилдаги ишончлилиги ва молиявий барқарорлиги етакчи халқаро ва миллий рейтинг агентликлари томонидан яна бир бор тасдиқланди.

2023-йилнинг май ойида Standard & Poor’s ва Fitch Ratings билан бир қаторда "катта учлик" халқаро рейтинг агентликларидан бири бўлган Moody’s Investors Service Ltd. (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг молиявий мустаҳкамлик рейтинги прогнози «Ba3», «Ижобий» даражасига кўтарилганини расман эълон қилди.  

Бу кўрсаткичларнинг барчаси “Ўзбекинвест” компанияси жаҳон суғурта бозорида фаол ва обрўли иштирокчи сифатида халқаро эътирофга сазовор бўлгани ва обрўсини мустаҳкамлаганини тасдиқлайди.

“Ўзбекинвест” 2024-йилда суғурта ва қайта суғурталаш хизматлари ҳажмини кенгайтириш, мижозлари ва халқаро ҳамкорлари учун халқаро стандартлар даражасида хизмат кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва ишончлилигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттиради.