"Ўзбекинвест" компанияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиалининг энг фаол ходимларини муносиб тақдирлади

Чоп этиш версияси
08.05.2023

“Ўзбекинвест” 2022 йил якунлари бўйича компаниянинг ҳудудий филиалларида фаол ишлаган  ходимларни рағбатлантириш мақсадида доимий ўтказиб келинаётган “Энг яхши ҳудудий филиал”, “Энг яхши бўлим”, “Энг яхши андеррайтер” , “Энг яхши суғурта агенти” ҳамда “Кадрлар билан ишлаш бўйича энг яхши ходим” танловлари ғолибларини эътироф этди.

Танловнинг мақсади 2022 йил якунлари бўйича энг юқори кўрсаткичларга эришган ходимларни аниқлаб уларни муносиб тақдирлашдан иборат эди. Жорий йилнинг 3 май куни Қорақалпоғистон Республикасида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

2022 йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг ғолиблари:

Айтов Кадамбой Искандарович («Йилнинг энг яхши суғурта агенти»)

Маткаримова Айман Женгисбаевна («Йилнинг энг яхши андеррайтери»)

Ғолибларни табриклаймиз ва эришилган натижалар билан тўхтаб қолмай, янги марраларни забт этишларини тилаб қоламиз.