"Ўзбекинвест" суғурта компаниясининг бош офисида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги кўмагида "Директорлар ва менежерларнинг жавобгарлигини суғурталаш" ва "Банк хатарларини суғурталаш" мавзуларида онлайн тренинг бўлиб ўтди.
Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сонли "Суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва уни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги фармонини амалга ошириш, муаммоларни ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган. Суғурта бозорини тажрибали мутахассислар билан таъминлаш, уларга ўз мутахассисликлари бўйича амалий кўникмаларни ўргатиш, технология ва меҳнатнинг илғор усулларини ўзлаштириш.
Семинарнинг таклиф қилинган маърузачиси Владимир Новак - "СЕАЛИНЕ Инсуранcе Брокерс ЛТД (Россия) бош директорининг ўринбосари тренинг иштирокчиларига директорлар ва менежерлар учун жавобгарликни суғурталашнинг усуларин,қонун-қоидаларини шунингдек халқаро хавф-хатарларга мувофиқ банк хатарларини суғурталаш тўғрисида батафсил маълумот берди.
Ушбу ўқув семинарни кенг жамоатчиликка тақдим этишда иштирок этган барча актсиядорлик жамиятлари ва тижорат банклари вакилларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
21.06.2021