12 август куни "Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ томонидан "Ёш мутахассис куни" дея номланди.Унда раҳбарият ва барча тузилмаларда фақатгина ёш кадрлар иш юритдилар, яъни Компания фаолияти бир иш куни мабойнида бутунлай ёшлар қўлига ўтди. Кун мабойнида суғурта бозоридаги ўзгаришлар, Компанияни бошқариш сирлари, фойда қаердаю, зарарни олдини олишдаги тавакаллчилик илми билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Ёш кадрларнинг ҳисоботлари кун охирида ўз иш жойларига қайтиб ўтирган малакали мутахассислар билан таҳлил қилинди ва хулосалар раҳбариятга топширилди. "Ёш мутахассис куни" ёшларга янги тажриба, янги йўналиш ва энг асосийси, келажакка бўлган ишонч ва умидни бағишласа, малакали мутахассислар ва Компания бошқаруви учун ўз иши билан ажралган ёшлар фаолиятига янгича ёндашув киритишга омил бўлиб хизмат қилади.
15.08.2022