Суғурта фаолияти хақида

Чоп этиш версияси
30.04.2022

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 25 февралдаги “Суғурта фаолияти хақида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 01 февраль 2003 йилдаги “Суғурта агентлари хақида”ги №1213-сонли Низоми ва Компаниянинг 28 февраль 1997 йилдаги Низомида акс этган ҳужжатлар асосида 2010 йилдан бери ҳар йили ўтказилаётган кўрик танлов “Ўзбекинвест”СК ҳаётида одатга айланишга улгурган. Ходимлар орасидан энг шижоатлисини, сидқидилдан хизмат қилиб,нафақат “Ўзбекинвест” СКнинг даромадига, балки юртимиз суғурта бозори ривожига ўзига хос ҳисса қўшаётган, Компания ҳаётида ёниб ишлаётган, садоқатли хизмат қилаётганларнинг меҳнатини Компания раҳбарияти доимо улуғлаган ва қўллаб қувватлаган. Шу кунларда “Ўзбекинвест” Суғурта Компаниясининг барча ҳудудий филиалларида 2021 йил якунлари бўйича ”Энг яхши ҳудудий филиал”, “Энг яхши андеррайтер”,”Энг яхши суғурта агенти” ва “Энг яхши ходимлар билан ишлаш бўйича энг фаол ходим” танлови ғолибларини тантанали табриклаш маросими ўтказилди.