Суғурта ва пенсия иши

Чоп этиш версияси
26.05.2022

“Ўзбекинвест” СК си билан Тошкент Молия институтининг ҳамкорлик Меморандуми асосида назарий ва амалий билимларни узвий боғлаш мақсадида Компания негизида очилган "Суғурта ва пенсия иши" кафедрасининг филиали ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Жорий йил 21 май куни “Суғурта мактаби”нинг ўқув дастури режасига асосан, Тошкент Молия институтининг 3-4- курс талабалари учун навбатдаги ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Ўқув машғулоти Компаниянинг Бош бухгалтери ўринбосари Икром Қаҳҳоров томонидан олиб борилди. Машғулот мабойнида “Суғуртада инвестицион фаолият" ва "Суғурта заҳиралари” мавзуларида маъруза бўлиб ўтди. Унда суғуртада инвестициянинг моҳияти ва заҳиранинг аҳамияти, долзарблиги, рентабеллик кўрсаткичларларининг таҳлили ҳамда қонуний асослари хақида сўз борди