“Ўзбекинвестдан суюнчи” акцияси иккинчи мавсумининг 12 нафар ғолиби аниқланди.

Чоп этиш версияси
27.03.2023

Дўстлар! Хабарингиз бор, 2022-йил сентябрдан 2023-йил 28-февралгача “Ўзбекинвест” компанияси томонидан қимматбаҳо совғалар ўйналган “Ўзбекинвестдан суюнчи” акцияси ўтказилди.

Акция совринлари қаторида телевизорлар, музлатгичлар, кондиционерлар, IPhone 13 Pro смартфонлари, шунингдек, бош соврин – Chevrolet Gentra автомобили ҳам бор эди.

25 март куни соат 18.00 да “Зўр ТВ” телеканалининг жонли эфирида ушбу совринлар ўйини бўлиб ўтди. Ғолиблар лототрон барабани орқали аниқланди, унда иштирокчи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган карталар жойлаштирилган эди. Ғолибларни аниқлаш учун махсус меҳмон – таэквондочи, Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашидов саҳнага таклиф этилди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекинвест” акциясининг жорий мавсумида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 30 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Демак, “Ўзбекинвестдан суюнчи” акциясининг иккинчи мавсуми ғолиблари:

Бош соврин - Chevrolet Gentra автомобили:

Қосимов Аяпберген (Қорақалпоғистон Республикаси);

Совринлар - 3 та кондиционер:

Ходжиев Бобуржон (Самарқанд вилояти);

Усмонов Обиджон (Тошкент ш.);

Полвонов Комилжон (Бухоро вилояти).

Совринлар - 3 та музлатгич:

Адизов Азим (Бухоро вилояти);

Бахриддинов Ғайрат (Жиззах вилояти);

Разиқов Икромжон (Тошкент ш.).

Совринлар - 3 та телевизор:

Холиқов Аъзам (Фарғона вилояти);

Ахадов Юнус (Сурхондарё вилояти);

Салайдинов Аҳмаджон (Фарғона вилояти).

Совринлар - 2 та IPhone 13 Pro смартфони:

Раҳимов Сайфулло (Қашқадарё вилояти);

Ҳакимова Фазилат (Наманган вилояти).

“Ўзбекинвест” мижози сифатида сиз нафақат ўз мулкингизни ишончли ҳимоя қилишингиз, балки қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятини қўлга киритишингиз мумкин.

Барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз ва ғолибларни табриклаймиз!

“Зўр ТВ” телеканалининг жонли эфиридан ёзиб олинган видео билан қуйидаги видео орқали танишишингиз мумкин.