Тайинлаш

Чоп этиш версияси
21.06.2019

Халиков Рустам Бахтиёрович «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси директорлар Кенгашининг 2019 йил 20 июндаги йиғилиши баёнига мувофиқ «Ўзбекинвест» ЭИМСК бош директорининг экспорт олди ва экспорт суғуртаси масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги 4337-сонли «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ компания тузилмасида бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилган эди.

Бош директорнинг биринчи ўринбосари хизмат вазифаси экспортни суғурталаш орқали қўллаб-қувватлаш бўйича компания фаолиятини мувофиқлаштиришни ўз ичига олади.

Рустам Халиков шу пайтга қадар «Халқ суғурта» суғурта компанияси Бош директори лавозимида ишлаган.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК ахборот хизмати