“Ўзбекинвест” компанияси 2022 йил якунлари бўйича Тошкент шаҳри ва вилояти бўйлаб энг фаол ходимларни тақдирлади

Чоп этиш версияси
05.05.2023

Жорий йилнинг 5 май куни “Ўзбекинвест” компаниясининг Бош офисида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиаллари ходимларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бунда 2022 йил якунидаги кўрсаткичларига кўра “Энг яхши ҳудудий филиал”, “Энг яхши бўлим”, “Энг яхши андеррайтер”, “Энг яхши суғурта агенти” ва “Ходимлар билан ишлаш бўйича энг яхши ходим” номинациялари бўйича танлов ғолиблари “Ўзбекинвест” компанияси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ғолибларга совғаларни “Ўзбекинвест” компанияси бош директорининг ўринбосари А.Асатуллаев топширди ва у тадбирнинг барча иштирокчиларини қутлар экан, ғолибларга компания равнақи учун қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, компания хизматларини Ўзбекистонда кенг миқёсда ишлатилиши ҳамда мижозларни мамнун қилишда давом этишларида қўллаб-қувватлашини таъкидлади.  

 2022 йил якунлари бўйича Тошкент шаҳри ва вилояти филиаллари ғолиблари:

  1. "Йилнинг энг яхши андеррайтери"

Кашенова Динара Марат қизи (Тошкент вилояти филиали)

Гаюпов Дилшоджон Рустамжон ўғли (Тошкент шахар филиали)

  1. "Йилнинг энг яхши бўлими"

Тошкент шаҳар филиали “Марказий” бўлими

  1. "Йилнинг энг яхши суғурта агенти"

ООО “SELFIE TRAVEL” (Бош директор - Мухрумбаев Равшан Маъруфжанович)

  1. "Ходимлар билан ишлаш бўйича энг яхши ходим"

Шахабутдинова Саида Усманбековна (Тошкент шаҳар филиали)

Бу каби тадбирлар жорий йилнинг май ойида Компаниянинг 14 та ҳудудий филиалларида бўлиб ўтмоқда.