Жорий йилнинг 22 майидан – 5 июнига қадар “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг раҳбар ходимлари ва ҳудудий филиаллар раҳбарлари малака ошириш мақсадида хорижий йирик суғурта, қайта суғурта ва брокерлик компаниялари томонидан ташкил этилган махсус ўқув дастурида иштирок этиш учун Германиянинг Ганновер, Лейпциг, Мюнхен ва Франкфурт-на-Майне шаҳарларида хизмат сафарида бўлдилар.
Хизмат сафари давомида 5 та йирик суғурта компанияси, 2 та қайта суғурта, 1 та суғурта компаниялари палатаси ва бир қатор суғурта ва қайта суғурта брокерлик компаниялар ва айрим йирик саноат корхоналарининг малакали мутахасисслари билан суғурта қалтисликларини ўрганиш бўйича улар томонидан ўқув курслари ташкил этилди. Умуман олганда хизмат сафари давомида 30 дан ортиқ мутахассислар томонидан маъруза ва тақдимотлар қилинди.
Ўқув якунида барча иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан сертификатлар топширилди.