Ушбу билан «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ акциядорларининг 2024 йил 26 июнда бўлиб ўтган йиллик умумий йиғилиши қарорига асосан, жорий йилнинг 18 июлдан бошлаб жамиятнинг имтиёзли акциялари эгаларига дивидендлар тўланиши бошланганлигини маълум қиламиз.
Юқоридагиларни инобатга олиб, дивидендларни тўлаш учун қуйидаги ҳаволага ўтиб аризангизни тўлдириб, тўлдирилган аризангизни, паспортингизнинг нусхасини, СТИР ва ШЖБПҲни treasury@uzbekinvest.uz электрон почтасига юборишингизни сўраймиз.
Дивидендлар тўланадиган акциядорлар рўйхати 2024 йил 20 июн ҳолатига тузилган.
Қўшимча маълумот учун Жамиятга +998 78 120-03-52, +998 78 120-03-50 ёки андеррайтерга +998 71 286-20-31, +998 71 286-20-32 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.