Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ 2025 йил «12» февраль куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6-уй манзилида жойлашган жамиятнинг маъмурий биносида «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини эълон қилади.
Кун тартиби:
- «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тартиби ва саноқ комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлаш.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сонли қарорига мувофиқ «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини камайтириш.
- «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖнинг Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
Акциядорларни рўйхатга олиш йиғилиш куни соат 14:00 да ўтказилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2024 йил «06» февраль ҳолатига тузилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида сиз акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг қуйидаги материаллари билан танишишингиз мумкин:
- «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ Уставининг янги таҳрирининг лойиҳаси.
Телефон: (+99878) 120-03-50
Электрон почта: office@uzbekinvest.uz.
Кузатув кенгаши