«Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ акциядорлари диққатига!

Чоп этиш версияси
17.07.2025

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 02 сентябрдаги «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-291-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг «Қимматли қоғозлар даромадлари (дивидендлар, фоизлар) тўловларини «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига асосан, Қимматли қоғозлар даромадлари (дивидендлар, фоизлар) тўловларини «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Мазкур низомнинг 3-бандига асосан, қимматли қоғозлар эгаларига қимматли қоғозлар даромадлари эмитент билан Марказий депозитарий ўртасида тузиладиган шартнома асосида Марказий депозитарий томонидан тўланаши белгиланган.

Ушбу билан «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ акциядорларининг 2025 йил 30 июнда бўлиб ўтган йиллик умумий йиғилиши қарорига асосан, жорий йилнинг 17 июлдан бошлаб жамиятнинг акциядорларига дивидендлар тўланиши бошланганлигини маълум қиламиз.

Дивидендлар тўланадиган акциядорлар рўйхати 2025 йил 24 июн ҳолатига тузилган.

Қўшимча маълумот учун Жамиятга +998 78 120-03-52 ёки «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга +998 71 211-09-09 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.