Ушбу билан 2024 йил 26 июн куни соат 15:00да «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтганлигини ва унинг кун тартибига «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖнинг 2023 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш масаласи киритилиб, йиғилиш қарорига асосан Жамиятнинг имтиёзли акциялари эгаларига дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қиламиз.
Дивидендлар тўланадиган акциядорлар рўйхати 2024 йил 20 июн ҳолатига тузилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, дивидендларни тўлаш учун қуйидаги ҳаволага ўтиб аризангизни тўлдириб, тўлдирилган аризангизни, паспортингизнинг нусхасини, СТИР ва ШЖБПҲни treasury@uzbekinvest.uz электрон почтасига юборишингизни сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Жамиятга +998 78 120-03-52, +998 78 120-03-50 ёки андеррайтерга +998 71 286-20-31, +998 71 286-20-32 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.