«Уйингизни фойдали ҳимояланг» акциясининг жиззахлик ғолиблари аниқланди

Чоп этиш версияси
14.12.2018

Жорий йилнинг 13 декабрь куни «Уйингизни фойдали ҳимояланг» акциясининг Жиззах вилоятидаги ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси мижозлари, ҳамкорлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

2018 йилнинг 1 августидан 30 ноябригача «Менинг уйим – менинг Ватаним» суғурта полисини сотиб олган компания мижозлари ўртасида ўтказилган «Уйингизни фойдали ҳимояланг» акцияси республикамизнинг барча ҳудудларини қамраб олди ва унда 21 минг нафарга яқин юртдошларимиз иштирок этди.

Тасодифий рақамни танлаш йўли орқали компаниянинг Жиззах вилоятидаги қуйидаги омадли мижозлари ғолиб деб топилди ва қимматбаҳо совғалар эгаларига айланишди:

  1. Маматов Ғуломжон (электрон чойнак)
  2. Мўминов Каримжон (миксер)
  3. Надирбабаева Кибрияхон (бутербротница)
  4. Умаров Акбар (дазмол)
  5. Назаров Отабек (минидуховка)
  6. Абдураимов Шукурулло (микротўлқинли печь)
  7. Ибатов Бахтияр (идишлар тўплами - 6 киши учун)
  8. Низомов Собир (электрон гўшт майдалагич)
  9. Холмаматова Жамила (кондиционер)
  10. Худайкулов Маматкул (музлатгич)

Ғолибларни табриклаймиз ва акциянинг барча иштирокчиларига компанияга бўлган ишончи учун миннатдорчилик билдирамиз.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати