"Суғурта ишида Underwriter нинг роли " мавзуидаги ўқув машғулоти.
Жорий йилнинг 02 апрель куни Тошкент молия институтининг “Суғурта иши” таълим йўналишида билим олаётган 3- ва 4 - курс талабалари учун “Ўзбекинвест” СК нинг Марказий биносида очилган "Суғурта ва пенсия иши" кафедрасининг филиалида “Суғурта мактаби” томонидан ўқув дастури режасига асосан назарий- амалий билимлардан иборат ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Ўқув машғулоти аввалида Aндеррайтер касби хақида гапирилиб, унинг вазифаси, фаолиятининг асосий йўналишлари нималардан иборатлиги тушунтирилди. Жумладан, Aндеррайтинг лавозимида ишлаш учун ходим қандай билимларга эга бўлиши, бу касб фаолиятининг хориж тажрибалари, Суғурталашдаги роли бўйича батафсил маълумот берилди. Ўтилган дарсни мустаҳкамлаш мақсадида тест синови ҳам ёзилди.
Ушбу ўқув машгулотларида институт педагог ходимлари ҳам ўз тажрибаларини ошириш мақсадида иштирок этдилар.