19.10.2022
Компания тузилмаларида 21 октябрь “Ўзбек тили байрами куни”, Давлат герби ва байроғи таъсис этилганлигининг 31-йиллигини кенг нишонлаш мақсадида бугун, 19 октябрь куни Бош Компания ва ҳудудий тузилмалар ходимлари учун, ZOOM электрон дастуридан фойдаланган ҳолда, “Давлат тили, рамзлари- халқимиз фахри, ифтихоридир! ” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда асосий маърузачи этиб ЎзМТРКнинг сиёсий шарҳловчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, профессор, академик- ёзувчи Қобилбек Каримбеков иштирок этди. Унда ўзбек тилининг нуфузи, давлат рамзларининг маъноси, мустақилликка эга бўлган давлатнинг рамзлари аҳамияти хақида сўз борди.