Ўзбекинвест Бухоро вилоятида юз берган кучли шамолдан етган зарарлар учун суғурта қопламаларини тўлаб берди

Чоп этиш версияси
01.05.2020

Ўзбекинвест компанияси Бухоро, Самарқанд, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари туманларида шиддат билан содир бўлган табий офат – кучли шамол оқибатида мол-мулки зиён кўрган мижозлардан аризаларни зудлик билан қабул қилишни бошлади. Ҳозирда қабул қилинган 40 та аризадан 5 таси тезкор кўриб чиқилиб, 35,4 млн. сўм тўлаб берилди.

Қолган аризалар бўйича ҳам зарур қопламалар яқин кунларда тўлаб берилади.

Ўзбекинвест компанияси яна бир бор фуқароларга ўз мулкларини турли табий ҳодисалардан суғурта қилишларини қатъиян тавсия этади. 

Суғурта – бу ҳар бир инсон учун суғурта тўловини олишига ҳамда ўз мол‑мулки ва жамгармасини сақлаб қолишига имкон берувчи синалган хизмат.