«ЎЗБЕКИНВЕСТ» ЭКСПОРТ-ИМПОРТ МИЛЛИЙ СУҒУРТА КОМПАНИЯСИНИНГ 25-ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАЛАБАЛАР ИЛМИЙ ИШЛАРИ ТАНЛОВИ

Чоп этиш версияси
30.01.2019

Танловга бакалавриатнинг 4-босқич, ва магистратуранинг 1- ва 2-босқич талабалари таклиф этиладилар. Танлов ғолиблари учун қуйидаги пул мукофотлари жорий қилинган:

Мукофот жамғармаси: 18 000 000 сум.

Шу жумладан:

1-ўрин - 3 000 000 сўм

2-ўрин - 2 000 000 сўмлик 2 та пул мукофоти.

3-ўрин - 1 000 000 сўмлик 3 та пул мукофоти.

1-ўрин олган талаба илмий раҳбарига - 2 000 000 сум

2-ўрин олган 2 та талабалар илмий раҳбарларига - 1  500 000 сумдан

3-ўрин олган 3 та талабалар илмий раҳбарларига - 1 000 000 сумдан

Илмий ишларни топшириш муддати:  2019 йилнинг 1-июнигача.

Тил: ўзбек, рус, инглиз тилларидан бири.

Илмий ишлар мавзулари:

  1. Ўзбекистон суғурта бозори: муаммолари ва ривожланиш истиқболлари.
  2. Ўзбекистонда ташқи иқтисодий алоқалар қалтисликлари суғуртасининг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари.
  3. Суғурта бозорида демпинг билан курашишнинг чет эл тажрибаси ва уни Ўзбекистон шароитида қўллашнинг муаммолари.
  4. Суғурта компанияси бизнес-жараёнларини мукаммаллаштириш: Ўзбекистон ва чет эл тажрибаларини қиёсий таҳлили.
  5. Ўзбекистанда интернет-суғуртасини ривожлантиришнинг муаммолари ва ривожлантириш истиқболлари.

Илмий ишга талаблар: Ҳажми 40-80 варақ, Times New Roman шрифти, 14-кегель, матн қаторлари орасидаги интервал – 1,5. Абзацнинг 1-қатори учун четланиш (отступ) – 1 см. Илмий ишнинг принтерда чоп этилган 1 нусхаси қуйидаги манзилга топширилади: 100097. Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, «Ўзбекинвест» ЭИМСК бош биноси. Илмий ишнинг Ms Word дастурида *.doc ёки *.docx форматида тайёрланган электрон нусхаси қуйидаги е-mail адресга жўнатилади: konkurs-25@uzbekinvest.uz.

Ғолиблар рўйхати 2019 йилнинг 14-июнь куни www.uzbekinvest.uz сайтида эълон қилинади. 

Пул мукофотлари ва ғолиблик дипломлари 2019 йил 21 июнь куни Компания раҳбарияти вакиллари томонидан бевосита ғолиб ўқиётган ўқув юртида тантанали шароитда топширилади.

Ушбу Конкурс бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон бўйича олишингиз мумкин: 78 120 03 74.

Profiler