Ходимларнинг касб даражаларини ошириш ва ушбу тизимни такомиллаштириш мақсадида “Ўзбекинвест”ЭИСК АЖ мутахассислари ва ёш кадрлардан ташкил топган 15 нафар ходимлари 2022 йил 19-30 сентябрь кунлари Чехия давлатининг Прага шаҳрида бўлиб ўтган “Суғурта фаолиятидаги замонавий услублар ва суғурта полисларини сотишга инновацион фаолиятни тадбиқ этиш” мавзуидаги халқаро семинарда иштирок этдилар. Халқаро тадбир ташкилотчилари - Прага шаҳрининг Дипломатия академияси, Европа ҳамкорлиги институти ва Молия тизими бўлди. Тадбирнинг тантанали маросимини Дипломатия академияси директори доктор Сирилл Свобода табрик сўзи билан очди. Халқаро семинар дастури доирасида Компания ходимлари Generali group суғурта компаниясига ташриф буюришди ва у ерда 4 кун мабойнида чакана савдо йўналишидаги “Катта қалтисликлар суғуртаси ”, “Денгиз орқали ташиш суғуртаси”,“Авиатранспорт воситасини суғурталаш” мавзуиларидаги маърузаларни эшитдилар.
11.10.2022