6 апрелдан 17 апрелгача бўлган муддат давомида «Ўзбекинвест» 132,9 млн сўм суғурта қопламасини тўлади, корхонада рўй берган бахтсиз ҳодиса натижасида иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полисига эга шахс Ю.А. меҳнат қобилиятини йўқотди ва унга битта суғурта ҳодисаси учун энг йирик бўлган тўлов – 106,7 млн сўм миқдорида суғурта бадали тўлаб берилди.
Иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полиси туфайли турли соҳалардаги ишчилар ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан ўзларининг меҳнатга лаёқатлиликларини суғурталаш имкониятига эга бўладилар. Шу билан бирга, полис ходим томонидан эмас, балки ходимларига олдиндан ғамхўрлик қиладиган иш берувчи томонидан олинади.
Шуниси қизиқ-ки, компаниянинг йўқотишларини ўрганиш тартиби қайта кўриб чиқилиб, тўлов жараёни автоматлаштирилмоқда, кўплаб жараёнлар рақамли форматга ўтказилмоқда. Тез орада компания мижозларини бунданда ёқимли совғалар кутмоқда – суғурта тўловлари янада қулай бўлади.
«Ўзбекинвест» суғурта компанияси иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш амалда фойдали ва қулай эканлигини исботламоқда.
Суғурта полисини рўйхатдан ўтказиш: insurance.uz
Алоқа-маркази: 71 207 60 00
«Ўзбекинвест» ЭИМСК ахборот хизмати