«Ўзбекинвест» компанияси 14,3 млрд. сўм суғурта қопламаларини тўлаб берди

Чоп этиш версияси
23.10.2019

Суғурта ҳодисаси юз берганда мижозларнинг даъволарини имкон қадар тез кўриб чиқиб, уларнинг мол-мулки ёки соғлиғига етган зарарни ўз вақтида қоплаб бериш «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида компания томонидан 9 мингдан ортиқ суғурта даъволари кўриб чиқилиб, улар бўйича қарийб 14,3 млрд. сўм суғурта қопламаси тўлаб берилди.

Кўриб чиқилган суғурта даъволарининг 85 фоизи ихтиёрий суғурта турлари улушига тўғри келиши Компания томонидан суғурта ҳимоясининг афзалликларини тушунтириш бўйича охирги йилларда олиб борилаётган тадбирлар натижасида аҳолининг суғурта хизматларига бўлган қизиқиш ва талабининг ортаётганидан далолат беради.

Таъкидлаш керакки, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси, ихтиёрий тиббий суғурта, мажбурий автосуғурта, ихтиёрий автосуғурта, ташувчининг профессионал жавобгарлиги суғуртаси, мол-мулк суғуртаси, қурилиш қалтисликлари суғуртаси шартномалари бўйича тўловлар суғурта қопламаларининг асосий қисмини ташкил этади.

Жорий йилнинг фақат сентябрь ойида эса мижозларга 1,5 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламалари тўлаб берилган.

Бугунги кунда «Ўзбекинвест» компаниясининг туну-кун ишловчи диспетчерлик хизмати фаолият юритаётган бўлиб, ушбу хизмат мижозлар мурожаатлари бўйича барча маълумот ва маслаҳатларни бермоқда. Компаниянинг махсус ассистанс хизмати эса Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти ҳудудида суғурта ҳодисалари юз берганда воқеа жойига етиб бориб, зарур ёрдамни кўрсатмоқда.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати