«Ўзбекинвест» компанияси акция ғолибларига совғалар топширди

Чоп этиш версияси
26.03.2020

2020 йилнинг 22 март куни "Ёшлар" телеканалида "Ўзбекинвест" суғурта компаниясининг кенг кўламли акция якунлари эълон қилинди.

Қимматбаҳо совғаларни ва бош соврин - Нехиа 3 автомашинасини ким ютганлиги жонли элон қилинди!

Такрорий эфирни қуйидаги манзилда кўришингиз мумкин https://youtu.be/qL1cxb3df6E

«Ўзбекинвест» суғурта компанияси ҳар йили совринлар акциясини ўтказади ва «Ўзбекинвестдан Суюнчи» акцияси ҳам бу йили нафақат соврин жамғармаси балки иштирокчилар сони бўйича ҳам ошиб кетди.

Акция ғолибларини тўғридан-тўғри трансляция шаклида эълон қилиш минглаб ватандошларимиз ва Instagram, Youtube, Facebook фойдаланувчиларини телевизор экранларига ва мониторларига жалб қилиш имконини берди. Ғолиблар таниқли бошловчилар, санъаткорлар ва "Ёшлар" телеканали маъмуриятидан иборат мустақил комиссия аъзолари назорати остида аниқланди.

Биз ғолиблар билан суҳбатлашдик ва уларнинг кутилмаган омадга эришканлиги қандай тассуротларга бой бўлганини билишни истадик.

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, Хожимурод Хожиев,  музлатгич совринини ютиб олди:

"Мен ҳар доим "Ўзбекинвест" компаниясида полис расмийлаштираман, лекин бундай акцияларга ишонмасдим, аммо ўз номимни ғолиблар рўйхатида кўрганимдан сўнг ишондим. Албатта, мен жуда ҳайрон ва хурсанд бўлдим, ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли. Мен яна бошқа тадбирларда иштирок этаман », деди Хожимурод.

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи Умида Зайнутдинова Артел телевизорини ютиб олди:

 "Ғалаба олдидан у ойинларга ишонмас эди ва совринли қоғозлар шаффофлигига шубҳа билан қарарди. Сўнгги бор ҳеч нарсага умид қилмай у "Ўзбекинвест"да полис расмийлаштирган эди. "Адолат бор экан, ҳамма нарса адолатли эканлигига аён бўлдим", - деди у ўз ғалабаси ҳақида.

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Вали Кулдашев кондиционер ютиб олди:

«Мен ва қариндошларим учун бу жуда ёқимли кутилмаган воқеа бўлди. Ўзбекинвест компаниясига катта раҳмат! Ушбу байрам учун сизнинг раҳбариятингизга алоҳида миннатдорчилик билдираман».

Мана янги ғолибларнинг ижобий муносабатлари. Омадингизни синаб кўринг: "Ўзбекинвест"дан "Чаққон суғурта" акциясида иштирок этинг ва қимматбаҳо сўвринлардан бирини қўлга киритинг.

«Ўзбекинвест» суғурта компанияси барча мижозларига ишонч ва садоқати учун чин дилдан ташаккур билдиради.