«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонида суғурта даъволарини кўриб чиқиш, мижозларнинг мол-мулки, соғлиғига етган зарарларни имкон қадар тез вақт ичида қоплаб бериш тизими йўлга қўйилган. Бунинг учун компанияда 24 соат ишловчи диспетчерлик хизмати ҳамда Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти ҳудудида суғурта ҳодисалари юз берганда воқеа жойига етиб бориб, зарур ёрдамни кўрсатувчи ассистанс хизмати мавжуд.
Агар рақамларга мурожаат қилинса, жорий йилнинг апрель ойи давомида мингдан ортиқ суғурта ҳодисалари бўйича мижозлардан келиб тушган мурожаатлар асосида 1,7 млрд. сўм ҳажмидаги суғурта қопламалари тўлаб берилди. Кўриб чиқилган даъволарнинг 90 фоизи ихтиёрий суғурта турларига тўғри келади.
Амалга оширилган суғурта қопламаларининг айримларига мурожаат қилсак, содир бўлган суғурта ҳодисалари бўйича берилган даъво аризаларини кўриб чиқилиши натижасида етказилган зарарларни қоплаб бериш учун иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича Сурхондарё вилоятида нефт-газ соҳасида фаолияти юритувчи корхонага 500 млн. сўмдан ортиқ, электр тармоқлари соҳасида фаолият юритувчи корхонага эса 82 млн. сўмдан ортиқ суғурта қопламалари тўлаб берилди.
Жорий йил бошидан буён “Ўзбекинвест” компанияси томонидан мижозларга жами 7,7 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламалари тўлаб берилган.
«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати