«Ўзбекинвест» компанияси август ойида 1,7 млрд. сўм суғурта қопламаларини тўлаб берди

Чоп этиш версияси
20.09.2019

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан жорий йилнинг август ойи давомида 869 та суғурта ҳодисалари бўйича мижозлардан келиб тушган мурожаатлар асосида қарийб 1,7 млрд. сўм ҳажмидаги суғурта қопламалари тўлаб берилди.

Охирги йилларда компания томонидан суғурта ҳимоясининг афзалликларини тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар натижасида аҳоли ўртасида суғурта хизматларига, хусусан суғуртанинг ихтиёрий турларига бўлган қизиқиш ва талаб ортиб бормоқда. Биргина август ойида кўриб чиқилган даъволарнинг 80 фоизи ихтиёрий суғурта турларига тўғри келгани ҳам бунинг яққол далилидир.

Амалга оширилган суғурта қопламаларининг айримларига мурожаат қилсак, содир бўлган суғурта ҳодисалари бўйича берилган даъво аризалари кўриб чиқилиши натижасида етказилган зарарларни қоплаб бериш учун қурилиш-монтаж қалтисликлари суғуртаси бўйича Сурхондарё вилоятида қурилиш соҳасида фаолияти юритувчи корхонага 201 млн. сўм, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Фарғона вилоятида йўл қурилиши соҳасида фаолият юритувчи корхонага 191 млн. сўм, Сирдарё вилоятидаги ташкилотга эса иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 158 млн. сўм суғурта қопламалари тўлаб берилди.

Жорий йил бошидан буён «Ўзбекинвест» компанияси томонидан мижозларга жами 12,7 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламалари тўлаб берилган.

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси

Ахборот хизмати