«Ўзбекинвест» компанияси август ойида 662 млн. сўм суғурта қопламаларини тўлаб берди

Чоп этиш версияси
23.09.2018

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида мижозларнинг мол-мулки ёки соғлиғига етган зарарни ўз вақтида қоплаб беришга алоҳида эътибор қаратади. Бунинг учун ишонч телефони ва 24 соат ишловчи диспетчерлик хизмати ташкил этилган ҳамда махсус ассистанс хизмати эса Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти ҳудудида суғурта ҳодисалари юз берганда воқеа жойига етиб бориб, зарур ёрдамни кўрсатмоқда.

2018 йилнинг август ойида «Ўзбекинвест» компанияси томонидан жами 692 та суғурта даъволари кўриб чиқилиб, аҳоли соғлиғи ёки мол-мулкига етган зарар ўрнини қоплаб бериш учун 662 млн. сўм суғурта қопламаси тўлаб берилди. Мижозлардан келиб тушган суғурта даъволарининг 575 таси ёки 83 фоизи суғуртанинг ихтиёрий турларига тўғри келса, 117 таси ёки 17 фоизи мажбурий турлар улушига тўғри келади.

«Ўзбекинвест» компанияси жорий йил бошидан буён мижозларга қарийб 7000 га яқин суғурта даъволари бўйича 12,1 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламаларини тўлаб берган.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати