2017 йилнинг 25 декабрь куни “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясида жисмоний шахслар ўртасида суғурта хизматларини янада оммалаштириш, суғурта ҳимоясининг афзалликларини кенг тарғиб қилиш, ишлаб чиқилаётган суғурта турлари билан таништириш ҳамда компания пластик карточкаларидан фойдаланувчи мижозларлар ўртасида ташкил этилган “Бахтли карта соҳиби” байрам акциясининг якуний маросими бўлиб ўтди.
Унда «Ўзбекинвест» компанияси мижозлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, компания ходимлари иштирок этди.
Қарийб 24 йиллик тарихга эга «Ўзбекинвест» компанияси ўтган даврдаги фаолиятида кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифатини ошириш, ҳудудий филиаллар ва бўлимлар ишини фаоллаштириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, мижозлар талаб ва эҳтиёжларини пухта ўрганишга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасида бир қатор ижобий натижаларга эришилди.
Компания фаолиятининг асосий йўналишларидан бири мижозлар манфаатига мос келадиган барча турдаги сифатли суғурта хизматларини тақдим этишдан иборат. Тадбирда ташкилотчилар томонидан маълумот берилдики, бугунги кунда 100 дан ортиқ суғурта маҳсулотлари таклиф этилмоқда. Мазкур йўналишдаги фаолиятни таккомиллаштириб ҳамда мижозлар талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аҳоли соғлиғи, ҳаёти ҳамда юридик шахслар мулкий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ-баллонларни, маданий бойликларни, автотранспорт ҳайдовчисининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш, автомобилларга йўлдаги носозликларга ёрдам кўрсатиш, “Ёш саёҳатчи”, "Менинг уйим – менинг Ватаним", «Ҳайдовчи ҳимояси» каби янги суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилди. Шунингдек, мижозлари талаб ва эҳтиёжларига мувофиқ намунавий суғурта шартномаларининг шартларига 42 та ўзгартириш киритилган ҳамда суғурта бозори талабларидан келиб чиқиб, 103 та суғурта шартномалари модернизация қилинди, яъни шартноманинг айрим шартлари қайта кўриб чиқилган.
Шунингдек, аҳоли учун «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурталаш», «Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш», «Ихтиёрий тиббий суғурта», «Ихтиёрий мулк суғуртаси» каби 10 турдаги суғурта маҳсулотини Интернет орқали сотиб олиш, «SMS-хабар» хизмати каби қулайликлар яратилган.
Мижоз ва компания ўртасида тузилган суғурта шартномасига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни бажариш, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар мол-мулки, соғлиғи ва ҳаётига бахтсиз ҳодиса оқибатида етадиган зарарларни қоплаб бериш компания фаолиятининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида мижозларга қарийб 9 минг суғурта ҳодисаси бўйича жами 18,4 млрд. сўм суғурта қопламаларини тўлаб берилган. Ушбу тўлаб берилган суғурта даъволарининг 73 фоизи юридик шахслардан келиб тушган бўлса, 27 фоизи жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади. Демак, ҳар ойда ўртача 780 дан ортиқ суғурта даъволарини кўриб чиқилмоқда.
“Ўзбекинвест” компанияси томонидан мижозларга қатор имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда, жумладан яқинда ушбу йўналишдаги фаолият таомиллаштирилиб, суғурта хизматларини кўрсатишда маълумотлар алмашинуви тезкорлигини таъминлаш мақсадида мижознинг шахсий пластик карточкасини жорий этди. Ҳозирги кунда ушбу пластик карталар тажриба сифатида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида мижозларга тақдим этилмоқда. Яқин вақт давомида Компаниянинг карточкасини бутун республика бўйлаб жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Жисмоний шахслар ўртасида суғурта хизматларини янада оммалаштириш, суғурта ҳимоясининг афзалликларини кенг тарғиб қилиш ҳамда янги йил байрами билан муносиб тақдирлаш мақсадида юқорида билдирилган компания пластик карточкалар эга мижозлар ўртасида компаниянинг “Бахтли карта соҳиби” байрам акциясини ўтказди. Унда 2017 йилнинг 1 ноябридан 18 декабрига қадар суғурта полисини харид қилган ва пластик карточка, яъни “компанияга содиқлик картаси” эгасига айланган мижозлар иштирок этишди.
Акциянинг омадли иштирокчиларига «Ўзбекинвест» компаниясининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати