«Ўзбекинвест» компанияси хотин-қизларни 8 март байрами билан табриклайди

Чоп этиш версияси
06.03.2020

Муҳтарама онахонлар! 

Мунис опа-сингиллар, лобар қизалоғлар!

Гўзал юртимизга барчамиз орзиқиб кутган кўклам нафаси кириб келаётган мана шу ёруғ кунларда сиз, азизларимизни, сизлар орқали бутун Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбимиздан муборакбод этишдан бахтиёрмиз.

Баҳор тобора кучга кириб, табиат уйғониб бораётган шу қутлуғ айёмда сизларнинг азиз ва қадрдон юзларингиз, кўзларингизга боқиб, самимий туйғу ва тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биз баҳор ва аёл сўзларининг нақадар уйғун ва ҳам­оҳанг эканини янада чуқур англаймиз. Аёл зоти чиндан ҳам ўз тимсолида гўзаллик ва нафосат, эзгулик ва фидойилик каби ­олижаноб инсоний фазилатларни мужассам этганига яна ва яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз.

Барчангизни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимиздан табриклар эканмиз, сизларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака ­тилаб қоламиз.

Доимо толеингиз баланд, ризқу насибангиз зиёда бўлсин!Ҳамиша омон бўлинг!