“Ўзбекинвест” компанияси мижозларга янада яқинлашмоқда

Чоп этиш версияси
19.04.2018

Мижозлар учун қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш “Ўзбекинвест” миллий суғурта компанияси фаолиятининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишдаги фаолият такомиллаштирилиб, ҳудудий филиаллар ва суғурта бўлимлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг аҳолига янада яқинроқ қилиш мақсадида компаниянинг шахсий транспорт воситасига эга бўлмаган 100 нафар ёлланма ходимлари велосипед билан таъминланди.

Эндиликда ушбу ходимлар велосипедлар ёрдамида республиканинг барча ҳудудларида, хусусан, аҳоли яшаш жойлари, маҳаллалар ва чекка қишлоқлардаги уйларга бориб мажбурий ва ихтиёрий суғурта хизматларини тақдим этадилар.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати