Барча соҳаларда бўлгани каби суғуртада ҳам соҳани ривожлантириш учун хорижий ҳамкорликни йўлга қўйиш, халқаро етакчи молия институтларининг илғор, инновацион тажрибаларини ўрганиш ва иш фаолиятида жорий этиш талаб этилади.
Айни пайтда Ўзбекистон банк-молия академияси тингловчилари ҳисобланган Компаниянинг суғурта даъволарини кўриб чиқиш департаменти мутахассиси Илҳом Мадраҳимов ва Тошкент шаҳар филиали мутахассиси Самандар Абдушукуров Чехиянинг Богемия университетида “Чехияда банк-молия тизимининг замонавий тенденциялари, уларнинг ривожланиш тажрибаси” мавзусида ташкил этилган малака ошириш курсида иштирок этишди.“Ўзбекинвест” миллий суғурта компаниясида ушбу йўналишга алоҳида эътибор берилиб, айниқса ёш мутахассислар Шарқ ва Европанинг турли молия ташкилотлари, жумладан суғурта ва қайта суғурта компаниялари тажрибасини ўрганиш, суғурта бизнесини ривожлантиришга қаратилган қатор семинар ва малака ошириш курсларида доимий иштирок этиб келади.
Курс доирасида Чехиянинг Богемия университети, Дипломатия академияси, Олий иқтисодиёт мактаби каби машҳур олий ўқув юртлари, етакчи молия институтлари профессорлари томонидан иштирокчиларга корпоратив молия, банклар ва лойиҳаларни молиялаштириш, Чехия банк тизими, кредит қалтислиги, Европа Иттифоқи институтлари каби мавзуларда маълумотлар тақдим этилди.
Амалий семинар якунида иштирокчиларга ташкилотчиларнинг сертификатлари топширилди.
«Ўзбекинвест» ЭИМСК ахборот хизмати