Жорий йилнинг ноябрь ойи давомида «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан жами 885 та суғурта даъволари кўриб чиқилиб, 863 млн. сўм суғурта қопламаси тўлаб берилди.
Шундан 83 фоизи суғуртанинг ихтиёрий турларига, 17 фоизи эса мажбурий турлар улушига тўғри келади.
Таъкидлаш жоизки, аҳоли соғлиғи ёки мол-мулкига бахтсиз ҳодиса оқибатида зарар етганда унга молиявий кўмак бериш суғурта компаниянинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, «Ўзбекинвест» компанияси томонидан мижозлар олдида олинган мажбуриятларни бажариш мақсадида туну-кун ишловчи диспетчерлик хизмати, суғурта ҳодисаси юзасидан қилинадиган ҳар бир мурожаат имкон қадар тез кўриб чиқиш ҳамда суғурта қопламасини ўз вақтида тўлаб бериш тизими йўлга қўйилган.
Жорий йил бошидан буён эса компания томонидан ўз мижозларига жами 9096 та суғурта даъволари бўйича 29 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламалари тўлаб берилган.
«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати