«Ўзбекинвест» компанияси томонидан ташкил этилган матбуот анжумани ҳақида

Чоп этиш версияси
31.10.2018

2018 йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси фаолиятнинг жорий йил 9 ойи якунлари бўйича асосий кўрсаткичлари, мобил суғурта хизматлари, Интернет-дўконининг қўлайликлари ва бошқа масалалар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда «Ўзбекинвест» компанияси таркибий тузилмалари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда маълумот берилдики, «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси фаолиятида 2018 йилнинг ўтган 9 ойи давомида қатор ижобий натижаларга эришилди.

Суғурта хизматлари сифатини ошириш ва ҳудудларда фаолият географиясини кенгайтириш, агентлик тармоғини ривожлантириш, янги, долзарб суғурта маҳсулотларини жорий этиш ҳамда жисмоний ва юридик шахслар кесимида фаол суғурта фаолиятини юритиш натижасида 137 млрд. сўм ҳажмда суғурта мукофотлари йиғилди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар ортиқ бўлди. Ихтиёрий суғурта турлари бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 2017 йилнинг шу даври билан таққослаганда 2,7 баробарга ўсиб, 114,2 млрд. сўмни ташкил этди. Мижозлар билан тузилган суғурта шартномалари бўйича 73 трлн. сўм ёки 9 млрд. АҚШ доллари эквивалентидаги суғурта мажбуриятлари олинган.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида компания томонидан 7400 га яқин суғурта даъволари кўриб чиқилиб, улар бўйича жами 26,5 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламаси тўлаб берилган.

Қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 9 ойида 12 та янги ҳудудий суғурта бўлимлари очилди, ҳудудий филиаллар томонидан 52 млрд. сўм ёки 2017 йилнинг шу даври билан таққослаганда 1,5 баробар кўп суғурта мукофотлари йиғилди. Туманлардаги суғурта бўлимлари томонидан йиғилган суғурта мукофолари ҳажми 1,7 баробарга ўсиб, 25 млрд. сўмни ташкил этди.

Компаниянинг имижини ва суғурта хизматларини тарғиб қилиш ҳамда аҳолининг суғурта ҳақидаги хабардорлик даражасини ошириш мақсадида реклама-маркетинг фаолиятини фаоллаштириш бўйича тадбирлар ташкил этилди. Хусусан, апрель ойида мажбурий автосуғурта полисини сотиб олган янги мижозлар ўртасида “Омадли полис соҳиби” маркетинг акцияси ўтказилиб, ғолибларига ҳам замонавий қимматбаҳо маиший техника васиталари, Россияда бўлиб ўтган Футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига йўлланмалар тақдим этувчи «Жаҳон футболи ишқибози» ва Ўзбекистон Республикаси мутақилигининг 27 йиллиги арафасида «Мен Ўзбекистонни севаман» акциялари ўтказилди. Компания мижозларини рағбатлантириш, суғурта ҳимоясининг афзалликларини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Фаол халқаро суғурта фаолиятини амалга ошириш натижасида Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Давлат дастурлари доирасида АҚШ, Япония, Корея, Россия Федерацияси, Швейцария ва бошқа мамлакатлар хорижий инвесторлари ва пудратчилари томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича компания томондина қабул қилинган суғурта мажбуриятлари ҳажми 21,7 млрд. АҚШ долларни ташкил этди. Ушбу мажбуриятлар 2024 йилгача амалда бўлади.

Матбуот анжумани якунида компания ва ОАВ вакиллари ўртасида фикр алмашилди. Компания мутахассислари журналистларнинг мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари ҳамда Давлат дастурлари ва Ҳукуматнинг иқтисодий дастури муҳим устувор йўналишлари доирасида Компания томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ва бошқа саволларига жавоб беришди.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати

Profiler