«Ўзбекинвест» компаниясида суғурта маҳсулотларини сотиш муҳокама этилди

Чоп этиш версияси
15.10.2018

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компаниясида фаолият юритаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш, уларни суғурта соҳасидаги янгиликлар билан таништириш, хизматлар сифатини ошириш мақсадида доимий семинарлар ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилган.

Шундай тадбирларнинг навбатдагиси 2018 йилнинг 10-12 октябрь кунлари «Суғурта маҳсулотларини сотиш технологиялари» мавзусида ташкил этилди. Унда компаниянинг ҳудудий филиаллари ва бўлимлари ходимлари иштирок этишди.

Семинар давомида иштирокчиларга суғурта маҳсулотларини сотиш усуллари, мажбурий ва ихтиёрий суғурта полисларини сотишнинг фарқли жиҳатлари, замонавий инновацион савдо каналларидан самарали фойдаланиш, on-line тизимининг ривожланиш истиқболлари, суғурта даъволарини кўриб чиқиш каби масалалар тўғрисида маълумот берилди.

Амалий семинар якунида ўрганилган маълумотларни мустаҳкамлаш учун иштирокчилар тест синовидан ўтказилди.

 

 

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати