«Ўзбекинвест» компаниясининг «Саёҳат» суғурта маркази иш бошлади

Чоп этиш версияси
14.10.2019

Яқин ва узоқ давлатлар билан муносабатларнинг янада мустаҳкамланаётгани ва барча соҳаларда ҳамкорликнинг кенгаяётгани ҳамда аҳоли даромадининг ошаётгани сабабли охирги йилларда хорижий мамлакатларга саёҳат қилувчи юртдошларимиз сони кўпаймоқда.

Маълумки, кўп ҳолларда киши доимий яшаб турган жойидан узоқлашганда ноодатий шароит ва об-ҳаво сабабли унинг соғлиғи билан боғлиқ баъзи кутилмаган ўзгаришларнинг юз бериши хавфи юқори бўлади.

Шу сабабли сафарда турли муаммоларга дуч келишни истамаган инсон ўз соғлиғи ва мулкини суғурта қилишни маъқул кўради. Қолаверса, кўпгина мамлакатлар визасини олиш учун суғурта полиси ҳам талаб этилади.

Чет мамлакатларга бораётган ҳамюртларимизнинг молиявий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида «Ўзбекинвест» миллий суғурта компаниясининг халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий суғурта хизматларини таклиф этувчи янги «Саёҳат» суғурта маркази иш бошлади.

Юқоридаги жиҳатлар инобатга олиниб, Марказ томонидан сайёҳлар учун:

- кутилмаган касалликлар, сурункали касалликларнинг авж олиши, турли бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш;

- авиарейсларнинг кечикиши ёки бекор қилиниши натижасида кўриладиган зарарларни суғурталаш;

- саёҳатчи багажини ва бошқа мол-мулкини суғурталаш ва бошқа суғурта хизматлари таклиф этилади.

Агар дунёнинг исталган нуқтасида сафар давомида кутилмаган бахтсиз ҳодиса оқибатида сайёҳнинг мулки, соғлиғи ёки ҳаётига зарар етса, танланган суғурта дастурига мувофиқ:

- тиббий (амбулатор даволаш, диагностика, лаборатория текшируви, операцияларни амалга ошириш ва бошқалар);

- тиббий-транспорт (суғурталанган шахс ва унинг оила аъзоларининг транспортировкаси ва тиббий репатриация харажатлари);

- бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар 15 минг евродан 100 минг еврогача миқдорида қоплаб берилади.

Шунингдек, ушбу хизматларни https://www.insurance.uz/ сайти орқали Ўзбекистоннинг исталган нуқтасидан онлайн харид қилиш имконияти яратилган ва суғурта полисларини Интернет орқали сотиб олган мижозларга 5 фоиз чегирма ҳам тақдим этилмоқда.

Хорижий мамлакатларда сафар давомида суғурта полисига эга бўлиш кутилмаган кўнгилсизликларни мустақил равишда ҳал қилишга ёрдам беради ва кўплаб муаммоларни енгиллаштиради.

«Саёҳат» суғурта маркази манзили: Тошкент шаҳри, Чилонзoр тумани, Чўпон ота кўчаси 6-уй

Тел: 71 207 60 00 / 78 147 07 07

Интернет магазин: https://www.insurance.uz/

«Ўзбекинвест» компанияси ахборот хизмати