Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон Қарори ижросини таъминлаш ва мамлакат суғурта бозорига етук кадрларни тайёрлаш ишларини янада ривожлантириш мақсадида “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ ва Тошкент молия институти билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум тузилган бўлиб,меморандум асосида Компания биносида институтнинг “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси ташкил этилган эди.
2022 йил 5 март куни институтининг “Суғурта иши” таълим йўналиши 3 курс талабалари учун махсус ўқув машғулотларига старт берилди.
Ушбу лойиҳанинг муҳим жиҳати шундаки,талабалар ихтисосликка оид назарий билимларини ҳар ҳафтанинг 5 куни давомида олиши баробарида суғурта компаниясининг тажрибали ва етакчи мутахассислари томонидан ҳафтанинг шанба кунлари ўтказиладиган амалий машғулотлар асосида мустаҳкамлайди.
27.03.2022