Ушбу лойиҳанинг очилиш маросимида сўзга чиққан компания “Суғурта мактаби” директори Б.Камилов, институт “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси мудири Х.Шеннаев лойиҳанинг бугунги кундаги аҳамияти хусусида атрофлича тўхталиб ўтдилар.
“5+1” форматига асосланган ўқув машғулотларининг дастлабки куни талаба-ёшларда катта қизиқиш уйғотди.Талабалар институтда ўқиши билан бир қаторда компанияда фаолият юритиши мумкинлиги,бинобарин шу орқали қўшимча даромадга эга бўлиши қайд этилди.
Зеро,2022 йил 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган мамлакатдаги олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилишида ҳам талабаларнинг ишлаб,даромад топиши учун қўшимча имкониятлар яратиш вазифалари белгиланган эди.
27.03.2022