Иқтисодиёт ҳар қандай давлатнинг асосий пойдеворидир. Шунинг учун ҳам ХХI аср рақамли технологиялар ва глобаллашув асри деб бежиз айтилмаган. Иқтисодий ўзгаришларнинг асосий кўрсаткичларидан бири бўлган суғурта ҳам ўз ўрнида бундан мустасно эмас. Ҳозирги кунда суғурта соҳасида интернетдан фойдаланиш жуда кенг тарқалган бўлиб, бу айниқса суғурта маҳсулотларини онлайн сотиш орқали намоён бўлмоқда.
Буни “Ўзбекинвест” Миллий Суғурта Компаниясининг кенг кўламли ўзгаришларни амалга ошираётгани мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Компания доимий равишда хизматлар сифатини яхшилаш ва мавжуд истиқболли мижозлар учун қулайликлар яратиш устида ишламоқда. Бу борада 2019 йилнинг ёзидан бошлаб, мамлакатнинг барча аҳолисига интернет орқали онлайн суғурта қилиш имкониятини берувчи компаниянинг янги лойиҳаси ўз ишини бошлади. Лойиҳанинг ишга туширилиши хизмат сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим қадам бўлди. Ушбу хизмат туфайли Ўзбекистонда суғурта тизими жуда қулай ва тезкор ҳолатга келди. Энди суғуртани рўйхатдан ўтказиш учун офисга ташриф буюришнинг ҳожати йўқ – барча жараёнлар онлайн режимида амалга оширилмоқда. Портал орқали қандай суғурта турларини чиқариш, шунингдек, суғуртанинг замонавий шакли нимада эканлигини кўриб чиқиш мумкин. Буни insurance.uz веб-сайтига ташриф буюриб, билиб олишингиз мумкин.
Суғурта маҳсулотларини онлайн харид қиладиган мижозлар учун insurance.uz қуйидаги афзалликларни таклиф этади:
1. Суғурта компаниясининг офисига бормасдан рўйхатдан ўтиш учун максимал даражада вақтни тежаш;
2. Етказиб беришнинг минимал муддати (5 иш куни давомида бепул етказиб берилади);
3. Хизматлар учун тўловларнинг турли усуллари, шу жумладан терминаллар ҳамда Клик, Пайме тизимлари орқали тўловлар;
4. Суғурта хизмати ва уни рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича телефон ва электрон почта орқали маслаҳат олиш.
Портал орқали КАСКО автотранспорт воситаларини ихтиёрий суғурталаш, тиббий суғурта, саёҳатларни кенг қамровли суғурталаш, ихтиёрий ҳамда мажбурий суғуртанинг бошқа турларини онлайн тарзда амалга оширишингиз мумкин. Бунда махсус калкулятор сизга хизмат нархини тезда ҳисоблаш имконини беради, шундан сўнг дарҳол суғурта полисларини рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакат ягона ахборот макони остонасида турган пайтда “Ўзбекинвест” суғурта компанияси иқтисодий инфратузилманинг асосий таркибий қисми бўлиб хизмат қилади ва иқтисодий омил сифатида муҳим рол ўйнайди. Онлайн суғуртанинг ривожланиши суғурта бозорининг сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишига ёрдам беради.
“Ўзбекинвест” компаниясининг ахборот хизмати