Бухоро, Самарқанд ва Навоий вилоятлари ҳудудларини қамраб олган кучли шамол, шунингдек, Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги тўғоннинг бузилиши натижасида кўплаб турар-жой бинолари катта зарар кўрди.
Ушбу воқеалар содир бўлган куннинг эртасигаёқ «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг ходимлари тезкор равишда мурожаат қилган мижозларнинг уй жойларига етиб бордилар ва ушбу табиий офат натижасида вайрон бўлган ва зиён кўрган мол-мулкларини баҳолаш ишларини амалга оширдилар.
Мурожаатлар тезкор равишда кўриб чиқилиб, энг қисқа вақт ичида суғурта қопламалари амалга оширилди, уларнинг ҳажми жорий йилнинг 12 июнига қадар 3,8 млрд. сўмни ташкил этди.
Ҳудуд |
Келиб тушган мурожаатлар сони |
Тўлаб берилган товонлар |
Бухоро вилояти |
175 |
2 330,4 |
Сирдарё вилояти |
20 |
1 241,8 |
Навоий вилояти |
13 |
224,7 |
Самарқанд вилояти |
12 |
32,9 |
Жами: |
220 |
3 829,7 |
«Ўзбекинвест» суғурта компанияси жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкига берилган суғурта ҳимояси бўйича ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажаришни давом эттирмоқда.
Энг муҳим қадрият - бу инсон ҳаёти, ёъқолган мол-мулк ёки кўрилган зарар эса «Ўзбекинвест» томонидан қопланади.