Ҳукумат қарори билан «2015−2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури» мақсадларига Ўзбекистонда эришиш стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.
Стратегиянинг бош мақсади 2030 йилгача офатлар натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар сонини, шунингдек, тўғридан-тўғри иқтисодий зарарни кескин камайтириш учун аҳоли ва ҳудудларни офатлардан комплекс ҳимоя қилишни кучайтиришдан иборатдир.
Мазкур ҳужжат билан, Стратегияни 2019-2030 йилларда амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар режаси ҳам тасдиқланди.
Режага мувофиқ, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар хавфи ва улар етказиши мумкин бўлган зарарни баҳолашнинг методологик асослари ишлаб чиқилади.
Шунингдек, офатлар хавфи суғурта қилиб борилади ҳамда туризм объектларининг хавфсизлигини таъминлаш такомиллаштирилади.
«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати