“Ўзбекинвест” компаниясида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масаласида тадбир ўтказилди

Чоп этиш версияси
07.11.2023

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни “Ўзбекинвест” компаниясининг Бош офисида Ўзбекистон Республикасининг энергетика хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлашни ташкил этиш юзасидан компания ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди. Шунингдек, компаниянинг ҳудудий филиаллари ходимлари видеоселектор орқали мазкур тадбирда иштирок этдилар.

Тадбирни “Ўзбекинвест” компанияси Бош директорининг биринчи ўринбосари Р.Халиков очиб бериб, 2023 йил 14 октябрьда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида энергетика масалаларига бағишланган йиғилишда иссиқлик тармоқларининг куз-қиш мавсвумига тайёргарлик ҳолати билан танишиб ўтилганлиги ҳамда ижтимоий соҳа объектларидаги тизимда мавжуд муаммоларни ўрганган ҳолда тайёргарлик бўйича алоҳида дастурлар ишлаб чиқилганлиги ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир давомида таклиф этилганлар - Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерациясининг тарғибот ишлари назорати, Veolia Energy Tashkent компанияси ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ мутахассислари кўп қаватли уйларни ва ижтимоий соҳа объектларини ҳамда иссиқлик, ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ таъминоти тизимларини мавсумга тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтдилар.

Шунингдек, таклиф  этилган мутахассислар, кўп қаватли хонадонларни ва ижтимоий соҳа объектларини ҳамда иссиқлик, ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ таъминоти тизимларини мавсумга тайёрлаш ҳақида фойдали маслаҳатлар бердилар.

Тадбир якунида компаниянинг барча ходимлари таклиф этилган мутахассисларга қизиқтирган саволларини бердилар.