Компаниянинг янги маҳсулотлари ва уларни сотиш услублари

Чоп этиш версияси
18.10.2022

Шу кунларда "Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ нинг Сугурта мактаби директори Б.Камилов ва Компаниянинг катта менежери Ф.Истамовлар ҳудудий филиаллардаги суғурта бўлимлар мутахассислари ва суғурта агентлари иштирокида "Мижозлар билан ишлаш этикаси ва муомила маданияти", "Компаниянинг янги маҳсулотлари ва уларни сотиш услублари" мавзуларида сайёр семинар-тренингларни ўтказмокда. Унда "Сирли харидор" тадбирларида жойларда аниқланаётган хато ва камчиликлар хақида сўз борди. Мавжуд камчиликларни тўғрилаш, уларни олдини олиш учун тинмай билим эгаллаш муҳимлиги таъкидланиб, ходимлар ўз малакаларини тизимли равишда ошириб боришларига хизмат қилувчи moodle.uzbekinvest.uz ўқув платформасидан фойдаланишлари ва унда жойлаштирилган маълумотлар билан ишлаш жараёни тушунтирилди. Семинар-тренинг якунида ходимлардан ўқув процессларини янада яхшилаш буйича таклиф ва мулоҳазалар тингланди ҳамда олинган билимларни мустаҳкамлаш мақсадида тестлар ташкил этилди.

photo_2022-10-18_17-14-52