Ўзбекинвест эскпорт-импорт суғурта компанияси 30 йилдан буён аҳоли ва юридик шахсларнинг мулкий манфаатларини ҳар томонлама суғурта ҳимояси билан таъминлаб келмоқда. Компания ўз фаолиятида суғурта товонларини ўз вақтида тўлашга алоҳида эътибор қаратади.
2024 йилнинг 1 январдан 31 июлгача бўлган даврда компаниянинг суғурта тўловлари миқдори 138.8 миллиард сўмни ташкил этди. Ушбу қийматдан 25.9 миллиард сўми мажбурий суғурта турлари учун, 112.9 миллиард сўми ихтиёрий суғурта турлари учун тўланган.
Битта суғурта ҳодисаси учун энг катта тўлов корхонадаги авария учун 2,03 миллиард сўм миқдорида амалга оширилди. Бунда корхона яқинида жойлашган омбордаги портлаш ва ёнғин натижасида мижознинг мулки зарар кўрди.
Мулкни суғурталаш полиси суғурта қилдирувчининг манфаатларини мол-мулкнинг шикастланишидан ёки тўлиқ йўқ қилинишидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Бундай чора ишлаб чиқаришдаги бахциз ҳодисалар оқибатларини осонроқ ўтказишга ва моддий йўқотишларни тиклаш ҳаракатларини минималлаштиришга ёрдам беради. Юридик шахслар учун мулкни суғурталашнинг кенг қамровли шартномасида компенсация қилинадиган суғурта даъволарининг кенг доираси кўзда тутилган.