Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

Чоп этиш версияси
03.06.2022

Жорий йилнинг 3 июнь куни Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги “Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5265-сонли Қарори ижросини таъминлаш ва ушбу олий таълим маскани билан “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси акциядорлик жамияти ўртасида 2021 йил 5 февралда тузилган ўзаро ҳамкорлик меморандумида белгиланган режаларни амалга ошириш мақсадида “Ўзбекинвест”СК мутахассислари томонидан "Суғурта полисларини электрон сотиш юзасидан ишлаб чиқилган “E-agent” мобил иловаси тақдимоти ва уни ишлаш тизими” мавзуида семинар ташкил этилди.
Семинарда “Ўзбекинвест”ЭИСК АЖ “Суғурта мактаби” директори Б.У.Камилов, Ахборот хизмати рахбари М.В.Шукурова ва Чакана суғурта бизнеси ва суғуртанинг электрон турларини ривожлантириш департаменти катта менежери С.С.Махмудовлар иштирок этишди.

Мазкур семинарда университетнинг раҳбарияти, ўқитувчи- ходимлари ва талабалари учун Компания фаолиятидаги янгиликлар хақида маълумот берилди.Сўнгра уларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш ва иш билан таъминлаган ҳолда қонуний равишда қўшимча даромад топиш имкониятини яратувчи Компаниянинг мобил иловаси билан ишлаш жараёни амалий услуб намунасида босқичма босқич кўрсатилиб ўтилди.Тадбир сўнгида келгусида талабаларнинг таълим жараёнини амалиётга боғлаган холда олиб бориш бўйича режалар тузиб олинди.