Суғурта мактаби

Чоп этиш версияси
18.10.2022

Ҳар ҳафтанинг шанба кунида "Ўзбекинвест" ЭИСК АЖнинг" Суғурта мактаби" томонидан Олий таълим муассасалари билан тузилган ўзаро ҳамкорлик Меморандумлари асосида "Суғурта" йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг соҳа бўйича олаётган назарий билимларини амалиёт билан интеграциялашувига кўмаклашувчи амалий кўникмалардан иборат ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда. Жумладан, жорий йил 15 октябрь куни Тошкент молия институтининг "Суғурта иши " йўналиши 3- курс талабалари учун семинар бўлиб ўтди. Ушбу ўқув машғулотлари талабаларнинг суғурта соҳаси бўйича эгаллаётган билимларини мустаҳкамлаш учун омил бўлиб хизмат қилмоқда.