Жорий йил 26 ноябр куни "Суғурта мактаби" томонидан Тошкент Молия институти билан тасдиқланган ўқув дастури асосида институтнинг "Суғурта" йўналишида таҳсил олаётган 3-босқич талабалари учун "Суғурта даъволарини кўриб чиқиш ва ҳал қилиш тамойиллари" мавзуида семинар-тренинг ўтказилди. Ўқув машғулотида "Суғурта даъволарини кўриб чиқиш" департаменти Бош менежери Озод Муродов тақдимот қилди. Унда "Суғурта ҳодисасининг факти, сабаблари, суғурталанган мулкка етказилган зарар миқдорини аниқлаш", "Суғурталовчи даъвосини кўриб чиқиш" каби мавзулар талабалар эътиборига ҳавола этилди. "Суғурта мактаби" томонидан ташкил этилаётган бундай ўқув машғулотлари талабаларга олийгоҳда олган назарий билимларини амалиёт билан боғлашга,касб кўникмаларига эга бўлишга ҳамда келгусида Республика суғурта бозорига етук соҳа мутахассисларини тайёрлаб беришда алоҳида аҳамият касб этмоқда.
28.11.2022