Суғурта бозорида хориж тажрибаси

Чоп этиш версияси
26.04.2022

Миллий суғурта бозорини янада ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш, суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган янги турларини жорий этиш, истеъмолчиларнинг суғурта бозорига бўлган ишончини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августида “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4412 сон қарори қабул қилиниб, суғута бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Республика суғурта бозорининг етакчи Компанияларидан бири бўлган “Ўзбекинвест” суғурта компанияси ана шу йўналишда олиб бораётган фаолияти мабойнида, ходимларининг малакасини узлуксиз равишда жаҳон стандартлари асосида оширишни таъминлаш мақсадида, 2021 йил 1 июлда “Суғурта академияси”ни ташкил этди ва режага асосан семинар-тренинглар, вебинарлар ўтказиб келинмоқда.