Ёшлар - келажагимиздир!

Чоп этиш версияси
13.04.2022

Юртимиз келажаги бўлмиш ёшларни  иш билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги  ПФ-4947-сонли фармони ижросини таъминлаш йўналишида Тошкент Давлат Молия Университетида ўтказилган "Каръера куни"да “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг вакиллари “Суғурта мактаби” директори Б.Комилов ва Компания ахборот хизмати раҳбари  М.Шукуровалар иштирок этдилар. Тадбирда қатор ташкилот ва корхоналар билан бирга Жамиятнинг видеоролик тақдимоти ва суғурта агентларини тайёрловчи онлайн ўқув дастурларидан иборат moodle.uzbekinvest.uz платформаси иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.Шунингдек, талабаларга Компания фаолияти, суғурта маҳсулотлари ва Компанияда ёш мутахассисларга яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берилди.

Ўз меҳнат фаолиятини “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ да бошлашни ҳоҳлаётган ўнга яқин талабаларни қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар берилди ва келгусида хамкорликни йўлга қўйиш мақсадида улар тўғрисидаги маълумотлар олинди.