Замонавий суғурталаш технологиялари - хориж тажрибаси

Чоп этиш версияси
21.01.2022

"Ўзбекинвест" суғурта компанияси қошидаги "Суғурта академияси"нинг 2022 йил ўқув-дастурига асосан,жорий йил 20 январь куни Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси Раиси ҳамда" Azimuth " суғурта компанияси бош директори Ойбек Носирович Халилов иштирокида Жамиятнинг худудий филиаллар директорлари ва бош менежерлари учун семинар тренинг бўлиб ўтди. "Замонавий суғурталаш технологиялари - хориж тажрибаси" мавзуидаги семинар тренингда суғурта соҳасининг корпоратив, чакана ва кичик бизнес сегментларида молиявий ютуқларга эришиш, тизимдаги кўтарилишларни таъминлаш борасида амалга оширилиши мумкин бўлган йўналишлар , ундаги мавжуд муаммолар, иш юритиш услублари, соҳага рақамли технологиянинг жорий этилишидан кутилаётган ижобий натижалар, ушбу соҳанинг хорижий тажрибаси ва келгусидаги режалар хақида сўз борди. Суҳбат кўринишидаги семинар тренинг сўнггида В2В ва В2С мижозлари билан ишлаш бўйича хориж амалиёти мавзуи баҳс- мунозарага айланди ва иштирокчилар ўз саволларига тўлақонли жавоб олдилар.